Франция полицияси 26 июль, сешанба куни мамлакат шимолидаги Нормандия шаҳрининг Сент-Этьен-дю-Рувре черковида одамларни гаровга олган ва махсус операция давомида ўлдирилган иккинчи террорчининг шахсини аниқлади. У 19 ёшли Абдул Малик Набил Петижан бўлиб чиқди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Иккинчи террорчи ҳам биринчиси сингари Франция махсус хизмати базасига киритилган ва мамлакат миллий хавфсизлигига таҳдид қилиши мумкин бўлганлар рўйхатидан жой олганди.
Аввалроқ Франция полицияси биринчи террорчининг шахсини аниқлаган эди. У франциялик 19 ёшли Адель Кермиш эди.
Эслатиб ўтамиз, Черковга уюштирилган ҳужум оқибатида 84 ёшли роҳиб ҳалок бўлди, бир неча тутқун яраланди. ИШИД террорчилик гуруҳи черковга уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)