2016 йилнинг иккинчи чорагида Facebook’нинг соф фойдаси 2,06 миллиард долларни, акция қиймати эса 71 центни ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврида ушбу кўрсаткич мос равишда 719 миллион доллар ва 25 центни ташкил этган эди. Бу ҳақда The Wall Street Journal маълумотига таяниб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Нашрнинг эслатишича, бор-ёғи олти ой олдин компаниянинг чорак даромади илк бор 1 миллиард доллар кўрсаткичдан ошган эди. Компаниянинг уч ойлик тушуми 6,43 миллиард долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич бир йил аввалги 4,04 миллиард доллардан иборат бўлган. Фойдаланувчидан келиб тушган тушум бир йил олдин 2,76 долларни ташкил этгани ҳолда, ҳисобот даврида бу кўрсаткич 3,82 долларни ташкил этди.
Ижтимоий тармоққа ой давомида ҳеч бўлмаганда бир марта ташриф буюрувчи фойдаланувчилар сони бир йилда 220 миллионга ошди. Июнь ойи охирида Facebook’нинг аудиторияси 1,712 миллиард кишига етди. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 15 фоизга юқоридир. Фойдаланувчиларнинг 90 фоизи ижтимоий тармоққа мобил қурилмалар орқали киради. Рекламадан олинган даромаднинг 84 фоизи мобил қурилмалар учун мўлжалланган рекламага тўғри келади.
Изоҳ (0)