Россиянинг «Sports.ru» сайти допинг можаросига аралашиб қолганига қарамай, Рио-де-Жанейро Олимпиадасида иштирок этаётган хорижлик 13 нафар спортчининг номини келтирди.
Мақолада тақиқ фақатгина россиялик спортчилар учун бўлгани қайд этилиб, қолган спортчиларнинг Олимпиадада иштирок этишига рухсат берилиши тенг ҳуқуқлилик нормаларига зид экани таъкидланган.Тайсон Гэй (АҚШ)
Енгил атлетика (спринт)33 ёшУч карра жаҳон чемпиони
2003 йил Тайсон Гэй Олимпиаданинг кумуш медалини айнан шундай можаро сабаб йўқотди ва Москвадаги Жаҳон Чемпионатини ўтказиб юборди. USADA билан келишувдан кейин спортчига қўйилган тақиқ 2 йилга қисқартирилди, унинг мураббийи эса 8 йилга четлатилди.Жастин Гетлин (АҚШ)
Енгил атлетика (спринт)34 ёшОлимпиада чемпиони, икки карра жаҳон чемпиони
2001 йил Гетлин амфетамин билан қўлга тушди ва уни 1 йилга спортдан четлатишди. 2006 йилга келиб эса ундан тестостерон моддаси керагидан кўп топилди ҳамда 8 йилга дисквалификация қилинди. Бироқ бу бу ҳолат 4 йилга қисқартириб қўйилди.ЛаШоун Меррит (АҚШ)
Енгил атлетика (спринт)30 ёшИкки карра Олимпиада чемпиони
2010 йил спортчи тестостерон билан ушланди. Халқаро Олимпия Қўмитаси регламентга кўра уни 2012 йилги Лондон Олимпиадасидан четлатди. Меррит эса Халқаро Арбитраж Судига мурожаат этиб, ишда ютиб чиқди. Олимпиадага ярим йил қолганида қўлга тушган спортчи, унда иштирок этмаслиги керак. ЛаШоуннинг юристлари эса 2010 йилги жазони у 2012 йил Олимпиадасида ўтамаслиги керак деб ҳисоблашди.Сандра Перкович (Хорватия)
Енгил Атлетика (диск улоқтириш)26 ёшОлимпиада ва жаҳон чемпиони
2011 йил қўлга тушган спортчи метилгексамин моддаси сабаб ярим йилга спортдан четлаштирилган.Елизавета Бризгина (Украина)
Енгил атлетика (спринт)26 ёшОлимпия ўйинлари совриндори
2013 йил қўлга тушиб қолган Елизавета 2 йил муддатга спортдан четлаштирилган.Иван Тихон (Беларусь)
Енгил Атлетика40 ёшИкки карра жаҳон чемпиони
2012 йилги Олимпиада олдидан унинг 2004 йилги олимпия ўйинларидаги иштироки шубҳа остига олинди. У 2008 йилги Олимпиададан кейин ҳам мана шундай можаро билан судлашди, бироқ бронза медали олиб қўйилди. 2010 йилга келиб эса Халқаро Арбитраж Суди унга медалини қайтиб олиб берди.
2016 йилги Европа Чемпионатида польшалик Павел Файдек Тихоннинг қўлини сиқиб қўйишни истамади ва буни фирибгарга қўл беришни хоҳламаслиги билан изоҳлади.Сун Ян (Хитой)
Сузиш24 ёшИкки карра Олимпиада чемпиони
2014 йил ундан ҳам допинг наъмунаси топилди. Фақатгина 3 ойга спортдан четлаштирилди.Мария Стадник (Озарбайжон)
Эркин кураш28 ёшОлимпиада ўйинлари совриндори, жаҳон чемпиони
2006 йилда спортчи ўзи туғилган Украина номидан турнирларда иштирок этган ва можаро сабаб бир йил спортдан четда қолиб кетган.Йохан Блейк (Ямайка)
Енгил атлетика (спринт)26 ёшОлимпиада чемпиони, икки карра жаҳон чемпиони
2009 йил у ва унинг ямайкалик тўрт нафар шериги можарога аралашиб қолишганди.Алехандро Валверде (Испания)
Велоспорт36 ёш«Вуэлта» ғолиби, жаҳон чемпионати совриндори
«Пуэрто операцияси» сабаб ХАС уни дисквалификация қилганди, бироқ натижалари сақлаб қолинганди. Кейинчалик натижалар ҳам 0 га тенглаштириб юборилди.Асафа Пауэлл (Ямайка)
Енгил атлетика (спринт)33 ёшОлимпиада чемпиони ва икки карра жаҳон чемпиони
2013 йилги Жаҳон Чемпионати олдидан ундан топилган моддалар сабаб спортчи дисквалификация қилинганди.Грегори Боже (Франция)
Велоспорт31 ёшОлимпиада ўйинлари совриндори, 9 карра жаҳон чемпиони
18 ой давомида яшаш жойини аптидопинг агентлигига маълум қилмагани учун спортчи 2012 йилга келиб 2011 йилги Жаҳон Чемпионатида қўлга киритгани 2 та олтин медалидан маҳрум қилинганди.Майкл Фелпс (АҚШ)
Сузиш31 ёш18 карра Олимпиада чемпиони
2009 йилга келиб News of the World газетаси спортчининг суратини эълон қилган бўлиб, унда Олимпиада ўйинларининг энг совриндори шишали трубка билан тушиб қолганди. Кейинроқ Фелпс Марихуана чекканини ўзи ҳам тан олган. АҚШнинг ўзида уни 3 ой спортдан четлаштириб, бу антидопинг агентлигининг тавсияси билан эмас, спортчида ғалаба тимсолини кўраётган болакайларга ёмон наъмуна бўлгани учун эканини қайд этишганди.
Изоҳ (0)