Буюк Британиянинг Моркам шаҳрида истиқомат қилувчи оилада 19-фарзанд туғилди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.
Айтилишича, 46 ёшли Ноэль ва 41 ёшли Сью Рэдфордларнинг катта ўғли 27 ёшда. Энди улар қиз фарзанд кўрди ва, Сьюнинг айтишича, бу уларнинг оиласидаги охирги бола бўлмаслиги мумкин.
Сью 2014 йилда 19-фарзандини ҳомиладорликнинг 23-ҳафтасида йўқотган эди.
Сью Рэдфорд илк бор 14 ёшида ҳомиладор бўлган эди. Ёш жуфтлик, ўзлари ҳам бегоналар қўлида катта бўлгани боис, болани қолдиришга қарор қилган эди.
Буюк Британиянинг энг катта оиласи Ноэль Рэдфорд эгалик қиладиган новвойхона ҳисобидан кун кўради. Улар баққоллик молларига кунига 300 фунт стерлинг сарфлайди.
Изоҳ (0)