Саёҳатчилар учун оммабоп саналган TripAdvisor онлайн-сервиси дунёнинг энг арзон ўнта йўналишини санаб ўтди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net». Экспертлар рейтингни тузишда парвоз нархи, тўрт юлдузли меҳмонхонада яшаш, овқатланиш ва икки кишининг уч кунлик дам олиш давомидаги сайр-томошаси учун сарфланадиган харажатларни ҳисобга олди.
1-ўрин. Ханой, Вьетнам. Уч кунлик дам олиш нархи: 492,50 доллар
2-ўрин. Мумбай, Ҳиндистон. Уч кунлик дам олиш нархи: 560,39 доллар
3-ўрин. Кейптаун, ЖАР. Уч кунлик дам олиш нархи: 578,14 доллар
4-ўрин. Куала-Лумпур, Малайзия. Уч кунлик дам олиш нархи: 621,47 доллар
5-ўрин. Бангкок, Таиланд. Уч кунлик дам олиш нархи: 638,96 доллар
6-ўрин. Москва, Россия. Уч кунлик дам олиш нархи: 650,53 доллар
7-ўрин. Бали, Индонезия. Уч кунлик дам олиш нархи: 672,29 доллар
8-ўрин. Мадрид, Испания. Уч кунлик дам олиш нархи: 726,87 доллар
9-ўрин. Берлин, Германия. Уч кунлик дам олиш нархи: 875,20 доллар
10-ўрин. Вена, Австрия. Уч кунлик дам олиш нархи: 969,48 доллар
Изоҳ (0)