2016 йилги Global Firepower Index рейтинги эълон қилинди. Ундан ўрин олган 126 мамлакат ичида Ўзбекистон 48-поғонани эгаллади.
Рейтинг бир неча критерийга асосланади, жумладан:
- ядровий қурол мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги инобатга олинмайди;
- давлатнинг географик жойлашуви инобатга олинади;
- қурол-яроғ ва ҳарбий техника миқдори қуролли кучлар сони ва қудратига нисбатан инобатга олинади;
- айрим ресурсларнинг ишлаб чиқарилиши ва истеъмол қилиниши ҳисобга олинади;
- денгизга чиқиши йўқ давлатларга ҳарбий-денгиз кучлари йўқлиги учун жарима баллари қўшилмайди;
- бошқа ҳолларда ҳарбий флотнинг имкониятлари чеклангани учун жарима баллари ҳисобланади;
- мамлакатнинг сиёсий ва ҳарбий ўзига хосликлари инобатга олинмайди.
Рейтингда 0,0897 коэффициент билан АҚШ биринчи ўринни эгаллади. Ундан кейинги ўринларга Россия ва Хитой қуролли кучлари муносиб кўрилди. Кучли ўнликка, шунингдек, Ҳиндистон, Франция, Бирлашган Қироллик, Япония, Туркия, Германия, Италия кирди.
Ўзбекистон жорий рейтингда 0,8384 коэффициент билан 48-ўринга қўйилди. Ундан олдинги ўринда Чили, кейинги ўринда эса Беларусь турибди.
Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида учинчи натижани қайд қилди. Ундан яхшироқ кўрсаткичларга фақат Россия (2-ўрин) ва Украина (30-ўрин) қуролли кучлари эга.
Рейтингнинг охирги учта ўрнини Намибия, Сомали ва Марказий Африка Республикаси эгаллади.
Изоҳ (0)