КХДР 2011 йилдан буён, яъни Ким Чен Ин ҳукумат бошқарувига келгандан сўнг 31 та баллистик ракета учирди. Бу ҳақда 27 июль, чоршанба куни Корея Республикаси Миллий мудофаа вазирлиги маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«КХДР охирги беш йил давомида Ким Чен Ирнинг бутун бошқарув даврига қараганда икки марта кўпроқ ракета учирди», — дея таъкидлади ҳарбий бошқарма. Ким Чен Ир КХДРни 1994 йилдан 2011 йил, ўлимига қадар бошқарган ва бу даврда мамлакатда 16 та баллистик ракета учирилган.
Ким Чен Ин бошқаруви давомида эса КХДР кичик радиусда ҳаракатланувчи 16 та «Скад», 1,5 минг километр радиусда ҳаракатланувчи олтита «Нодон», парвоз масофаси 4 минг километргача бўлган олтита «Мусудан» ракетаси, шунингдек, сувости кемаси бортидан учта баллистик ракета учирди.
Жанубий кореялик ҳарбийларнинг ҳисоб-китобига кўра, бу ракета учиришлар учун КХДР бюджетидан тахминан 97 миллион доллар сарфланган.
Изоҳ (0)