Россиянинг Қозон шаҳрида церебрал фалажга йўлиққан 12 ёшли қиз еттинчи қават деразасидан қулаб тушиб, омон қолди. Бу ҳақда РФ ФВВ Татаристон бошқармаси маълум қилди.
Воқеа ҳақида 25 июль кечаси хабар қилинди. Чақирув бўйича етиб келган қутқарувчилар қизни дўконнинг металл соябони устида топди.
Жабрланувчи қиз иккинчи қаватдаги хонадон орқали чиқариб олиниб, эвакуация қилинди ва тез тиббий ёрдам бригадасига топширилди. Оғир аҳволдаги қиз республика болалар клиник шифохонасига ётқизилди.
Изоҳ (0)