Германия пойтахти Берлин шаҳридаги клиникалардан бирида номаълум кимса шифокорга қарата ўқ узиб, ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Bild нашрига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
The Sun нашрининг хабар беришича, яраланган шифокор оғир аҳволда реанимацияга ётқизилди. Полиция ходимлари воқеа жойига йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 25 июль куни Германиянинг Ансбах шаҳри марказидаги ресторанлардан бирида кучли портлаш содир бўлди. Натижада 12 киши жабрланди.
Бавария ИИВ бошлиғи Ансбахдаги портлашни террорчилик ҳужуми деб атади.
Изоҳ (0)