Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) президенти, россиялик миллиардер Алишер Усмонов Халқаро олимпия қўмитасининг қарорини шарҳлаб ўтди. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар бермоқда.
«Бутун терма жамоа иштирок этиши учун ХОҚ Ижроқўми қарори билан Арбитраж судининг қарорини бекор қилиб бўлмасди. Аммо биз кўриб турибмизки, допинг назорати тизимида бўлган қоидабузарликлар ажойиб юрист Томас Бах айбсизлик презумпциясини индивидуал адолат деб аташига олиб келди», — деди Усмонов.
«Шу боис тоза ўйинчилар Олимпия ўйинларида иштирок этади, — сўзида давом этди у. — Бундан ташқари, фақат улар ўша Арбитраж суди вакиллари нигоҳи остида қўшимча текширувдан ўтказилади. Бу эртага ҳеч ким спортчиларимизнинг Олимпия ўйинларидаги иштирокини шубҳа остига ололмаслиги учун амалга оширилмоқда».
Унинг фикрича, допингдан фойдаланган барча спортчилар айбини тан олиши ва кечирим сўраши лозим.
«Ижобий пробаларга эга барча спортчиларга биринчи навбатда ўзлари уялтириб қўйган мамлакат олдида кечирим сўрашни тавсия қилиш лозим. Ундан кейин эса — бутун спорт ва Россия халқидан. Тоза спортчилар эса юз фоизга ҳимоя қилиниши лозим», — қўшимча қилди Алишер Усмонов.
Изоҳ (0)