Россиянинг Ямал-Ненец автоном округидаги Ямал тумани тундрасида минглаб буғулар Сибир куйдиргиси туфайли ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ямалда Сибир куйдиргисининг сўнгги бор авж олиши 75 йил аввал, 1941 йилда кузатилган эди. Расмийларнинг қайд этишича, айни дамда 1 200 та буғу ҳалок бўлган.
Мутахассисларнинг айтишича, инсон ҳаёти учун хавф йўқ. Хавфсизлик нуқтаи назаридан, буғулар қирилган ҳудуддаги кўчманчилар тундранинг бошқа томонига олиб борилади ва у ерда эмлаш ўтказилади.
Маҳаллий ҳукумат расмийларининг маълумотига кўра, Ямалда шимолий буғулар сони 700 минг бошни ташкил этади. Аввалроқ ушбу ҳайвонларнинг оммавий қирилиши 2014 йилда кузатилганди. Ўшанда буғулар кўпайтириладиган фермер хўжаликларида 70 мингга яқини очликдан ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)