Германия Федератив республикаси махсус хизмати томонидан қўлга олинган мюнхенлик «мерган»нинг дўсти, 16 ёшли ўсмир тергов маълумотларига кўра, фожиадан бироз аввал жиноят жойига келиб, босқинчи билан учрашган. Бу ҳақда Мюнхен бош прокурори Томас Штайнкраус-Кох журналистларга маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Унинг сўзларига қараганда, бу ҳақда уларнинг WhatsApp онлайн-мессенжери орқали олиб борган ёзишмалари гувоҳлик беради. Қўлга олинган ўсмир уни ўчириб ташлашга уринган, бироқ полиция ёзишмани тиклашга эришган.
Терговчилар, шунингдек, ўсмир Али Давиднинг қуроли борлигини билганлигини таъкидламоқда. Йигитлар ўтган йили руҳий касалликлар бўлимида танишган.
Ўсмир 24 июль, якшанба куни қўлга олинган. 22 июль, жума куни савдо марказидаги отишма ҳақида маълум бўлиши билан у полицияга қўнғироқ қилиб босқинчини танишини маълум қилган. У сўроқ қилинган. Ўсмир режалаштирилган жиноий ҳаракат ҳақида маълум қилмаганликда гумонланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, келиб чиқиши эронлик бўлган 18 ёшли Германия фуқароси Мюнхендаги савдо марказида 9 кишини отиб ташлади, кейин эса ўз жонига қасд қилди.
Изоҳ (0)