Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби тунислик ярим ҳимоячи Шакер Зуаги борасида расмий баёнот берди, деб маълум қилади Championat Asia.
Унга кўра, «Бунёдкор» ФК ва Шакер Зуаги ўртасидаги амалдаги шартнома иккала томоннинг ўзаро келишувига кўра бекор қилинди.
«Зуагининг ‘Бунёдкор’ ФКда олиб борган бир ярим йиллик фаолиятига миннатдорчилик билдирган ҳолда унинг кейинги ишларига омад ва зарафлар тилаймиз», — дейилади клубнинг Twitter’даги расмий саҳифасида.
Изоҳ (0)