Йил бошидан буён иккинчи тўфон Тинч океанида Япониянинг шарқий Минамитори ороллари ҳудудида юзага келди. У «Лупит» номини олди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Япония Метеорологик бошқармасининг маълумотларига қараганда, тўфоннинг марказий қисмида шамолнинг тезлиги секундига 18 метрни, кучайган пайтда эса секундига 25 метрни ташкил этади.
Тропик пўртана шимоли-ғарбий йўналишда ҳаракатланмоқда ва, маълумотларга қараганда, Япониянинг шимолий Хоккайдо оролларига 26 июль куни етиб келиши керак.
Изоҳ (0)