Туркияда жорий этилган фавқулодда вазият доирасида қабул қилинган биринчи қонун 23 июль, шанба куни кучга кирди. Унга кўра 2300 мактаб, тиббиёт муассасалари ва бошқа ташкилотлар ёпилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Хусусан, 934 мактаб, 109 талабалар ётоқхонаси, 15 университет, 35 тиббий муассаса, 1,1 мингдан ортиқ жамоат ташкилоти ва 19 касаба бирлашмалари ёпилди.
Мазкур муассасалар ҳарбий тўнтаришга ва унинг ижрочиларига алоқадорликда гумонланиб, ҳукумат қарорига кўра фаолиятдан тўхтатилди.
Эслатиб ўтамиз, бир муддат илгари Туркия парламенти мамлакатда уч ойга фавқулодда вазият жорий этилишини маъқуллади. Фавқулодда вазият жорий этилса, президент ва ҳукумат парламент иштирокисиз янги қонунлар қабул қилиши мумкин бўлади.
Изоҳ (0)