Марказий Хитойнинг Хэнань провинциясида давомий кучли ёғингарчилик ва кўчкилар оқибатида шу ҳафтада 15 киши ҳалок бўлди, яна 8 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда 22 июль, жума куни Хитой фуқаролик маъмурияти вазирлиги маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Провинцияда хавфнинг энг юқори – тўртинчи даражаси эълон қилинди. Ҳудудда яшовчи 72 минг киши эвакуация қилинди. 18 мингга яқин уй-жойлар вайрон бўлди, минглаб гектарлардаги экинлар барбод бўлди. Тўғридан-тўғри иқтисодий зарар 140 миллион долларни ташкил қилмоқда.
Табиий офат оқибатида уйсиз қолганларга чодир, чойшаблар, ичимлик суви ва озиқ-овқат берилмоқда.
Изоҳ (0)