Туркияда ўлим жазосининг қайта тикланиши Евроиттифоқнинг эмас, халқнинг иродасига боғлиқ. Бу ҳақда мамлакат адлия вазири Бакир Бўздоғ CNN Turk телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Халқ томонидан ўлим жазосига талаб бор. Президентимиз тегишли қонун унга таклиф этилса, уни имзолашини айтди», — маълум қилди вазир.
У ҳукумат ўлим жазосини қайтариш масаласини ўрганиб чиқаётганини айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Туркия парламенти мамлакатда фавқулодда вазият жорий этилишини маъқуллади, бу эса президент ва ҳукуматга парламент аралашувисиз қонун қабул қилиш имконини беради.
«Биз Евроиттифоқ нуқтаи назарини инобатга оламиз, аммо биз учун биринчи даражали нарса миллат нуқтаи назаридир», — хулоса қилди Бўздоғ.
Изоҳ (0)