Швейцария ҳукумати қимматбаҳо соатларни КХДРга сотишни тақиқлади. Бу ҳақда, BBC’га таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Швейцария соатларининг ишқибозидир. БМТ томонидан КХДРга нисбатан жорий этилган санкцияларга қарамай (тақиқ биринчи галда зеб-зийнат буюмларига дахлдордир), Швейцария ушбу давлатга соат экспорт қилиб келаётган эди.
2012 йилда Ким Чен Ин ўзи ва партиядошлари учун 220 минг долларга қўл соатлари сотиб олган эди.
Соат сотишга қўйилган тақиқдан ташқари, Швейцария Шимолий Корея амалдорларининг мамлакатдаги ҳисобларини музлатиб қўйди.
Изоҳ (0)