«Манчестер Юнайтед» жамоасининг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо Хитойдаги йиғини давомида клуб мухлислари билан мулоқот вақтида «Челси» футболкасига дастхат қўйишдан бош тортди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
Португалиялик мутахассис дастхат қўйиш учун «МЮ» либосларини тақдим этган ишқибозлар истагини қондирди, аммо «Челси» клубининг либосини кўргач, у ерга имзо қўймасликка ишора қилди.
Маълумот учун, Жозе Моуриньо 2004–2007 ҳамда 2013–2015 йиллар давомида «Челси» бош мураббийи бўлган. Унинг қўли остида «Челси» уч марта Англия чемпионлиги, бир мартадан Англия Кубоги ва Суперкубоги ҳамда уч марта Англия Лига Кубогини қўлга киритган.
Изоҳ (0)