Бразилия адлия вазири Алешандри ди Мораес Рио–2016 Олимпиада ўйинларида теракт амалга оширмоқчи бўлган 10 киши қўлга олинганини тасдиқлади. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Вазирлик расмийларининг маълум қилишича, жиноятчиларни қўлга олиш операцияси Бразилиянинг тўққизта ҳудудида бўлиб ўтди. Шу муносабат билан мамлакат президенти вазифасини бажарувчи Мишел Темер тезкор йиғилиш ўтказди.
Маълум қилинишича, қўлга олинган шахслар қурол ва партизанлик тактикасини ишлатишни режалаштирган.Эслатиб ўтамиз, 2016 йилги Олимпиада ўйинлари 5–21-авгус кунлари Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)