Болгария ҳукумати Қора денгиз қирғоқларида дельфинларнинг оммавий қирилишини қайд этди. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Болгария экология вазири Ивелина Василеванинг маълум қилишича, жорий йил бошидан буён Болгария соҳилларида қутқарувчилар 108 дельфиннинг жасадини топган. Сув жонзотларининг ўлимига асосан балиқ овлайдиган тўрлар сабаб бўлмоқда.
Dariknews’нинг хабар қилишича, айни дамда мамлакат ҳукумати Қора денгизнинг дельфинлар кўпаядиган қисмида балиқ овлашни тақиқловчи қонун лойиҳаси устида иш олиб бормоқда. Болгария бош вазири Бойко Борисов Экология вазирлигига Қора денгизнинг мамлакатга тегишли ҳудудида дельфинлар кўпаядиган ва кўчиб келадиган қисмлари ҳақида аниқ маълумот келтиришга кўрсатма берди.
Изоҳ (0)