Арманистон президенти Серж Саргсян мамлакат пойтахтида юзага келган ихтилофни тинч йўл билан ҳал қилиш лозимлигини билдириб ўтди. Бу ҳақда у ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарлари билан ўтказилган учрашувда айтди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Вазиятни тинч йўл билан изига тушириш учун барча чоралар кўрилиши лозим. Айни пайтда сабаблар ҳақида гапириб ўтирмайман, ҳозир бунинг вақти эмас. Фақат барчамиз бундан хулоса қилишимиз кераклигини айтаман», — деди давлат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, 17 июлдан буён «Таъсис парламенти» мухолиф ҳаракати аъзоларидан иборат қуролли гуруҳ Ереваннинг Эребуни туманида жойлашган полиция патруль-пост хизмати полкини эгаллаб, бир қанча одамларни гаровда ушлаб турибди. Улар мухолиф сиёсатчи Жирайр Сефиляннинг ҳибсдан озод этилишини ҳамда ҳукумат истеъфосини талаб қилмоқда. Музокаралар ҳозирча самара бергани йўқ. Мухолиф ҳаракат тарафдорлари воқеа жойида тўпланиб, ҳуқуқ-тартибот кучлари билан тўқнашувлар юзага келди, бунинг оқибатида жароҳатланган бор.
Изоҳ (0)