Поль Погбани ўз сафига қўшиб олишни истаётган «Манчестер Юнайтед» клуби «Ювентус» билан боғланмаган. Бу ҳақда Турин клуби бош директори Жузеппе Моратта SportItalia нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Аввалроқ Франциянинг L'Équipe нашри Погба «Юнайтед» сафига 120 миллион евро эвазига ўтаётгани ҳақида ёзганди. Унда келтирилишича, Погба Манчестерга кўчиб ўтиш ниятида эканини маълум қилиб, бу борада томонлар келишувга эришганини қайд этганди.
«Биз Погбанинг ‘Юнайтедъга ўтиши борасида ҳеч қандай таклиф олганимиз йўқ. Ўтган жумадан бошлаб бу борада ҳеч қандай ўзгариш бўлмади», — деди Моратта.
Поль Погба 2009—2012 йилги мавсумлар давомида «Манчестер Юнайтед»га тегишли бўлган, бироқ асосий таркибга туша олмаганидан кейин «Ювентус»га 3,5 миллион евро эвазига сотиб юборилганди.
Ўтган мавсум Погба «Ювентус» учун 35 та учрашувда майдонга тушди ва 8 та гол уришга муваффақ бўлди. У Евро—2016 турнирини кумуш медаллар билан якунлади.
Изоҳ (0)