Европа Иттифоқи Киевда автомобилнинг портлаб кетиши оқибатида ҳалок бўлган журналист Павел Шереметнинг ўлдирилиши юзасидан қисқа муддатларда суриштирув ўтказишни талаб қилди. Бу ҳақда Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбарининг расмий вакили Федерика Могеринининг баёнотига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
«Бундай ҳужумларга йўл қўйиб бўлмайди. Мазкур жиноятдаги айбдорларни одил судловга жалб этиш учун тезкор ва шаффоф суриштирув ўтказиш лозим», — дейилади баёнотда.
Брюсселда, шунингдек, ҳалок бўлган журналистнинг оиласи, дўстлари ва ҳамкасбларига ҳамдардлик билдирилди. Европа Иттифоқи Украина ҳукуматини ОАВларда сўз эркинлиги ҳуқуқининг ҳимоя қилинишида қўллаб-қувватлашга, шунингдек, журналистларни ҳимоя қилишда давом этишга ваъда берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТ котибияти журналист Павел Шереметнинг Украинада ўлдириб кетилиши юзасидан норозилик билдирди ва ушбу жиноятни пухталик билан текширишга чақирганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)