Қирғизистон Олий суди биносида ўтказилган текширув давомида портловчи қурилма топилмади. Бу ҳақда «ТАСС» агентлигига Қирғизистон Бишкек ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Аввалроқ суд биносига портловчи модда ўрнатилгани ҳақидаги хабардан сўнг муассаса ўз ишини вақтинча тўхтатгани ҳақида хабар берилганди.
«Олий суд биносига бомба ўрнатилгани ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди», – дея маълум қилди Бишкек ИИБ матбуот хизмати. Айни дамда портловчи модда ҳақида аноним хабар берган киши қидирилмоқда. Мамлакат парламенти янги қонунни қабул қилса, аноним 5 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши ёки 3 миллион сом (рақийб 44 минг доллар) миқдорида жаримага тортилиши мумкин.
Бишкек ИИБ ходимлари навбатчи қисмга бомба ҳақида хабар қилган мобил телефон рақамини аниқлади. «Ходимларимиз ушбу телефон рақами эгасини қидирмоқда», – деди Бишкек ИИБ матбуот котиби Олжобай Казабаев.
Изоҳ (0)