Saudi Aramco компанияси газни қайта ишлаш учун 13,3 миллиард доллар сарфлайди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Компания газни қайта ишловчи Fadhili заводини қурилиши бўйича лойиҳага жалб этилган контрагентлар гуруҳи билан шартномалар имзолади. Завод қурилиши 2019 йилда якунланиши режалаштирилмоқда. The Wall Street нашрининг маълум қилишича, унинг қуввати кунига 5 миллиард куб фут (150 миллион куб метр)ни ташкил этади.
Саудия Арабистони 2020 йилга келиб газ қазиб олишни кунига 12 миллиард куб футдан 17,8 миллиард куб футгача оширишни режалаштирмоқда. Нашрнинг таъкидлашича, кейинги ўн йил ичида мамлакат газ қазиб олишни кунига 23 миллиард куб футга етказиш ниятида.
Изоҳ (0)