Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология марказида мамлакат иқтисодий барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тадбирда Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари Ғ. Шукуров, Миллий кинология маркази директори А. Турсунов ва бошқалар иштирок этди.
«Соҳага ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, — деди Миллий кинология маркази директори ўринбосари Фаррух Қаҳҳоров. — Кинологлар фаолиятини самарали ташкил қилиш, кинология йўналишидаги маълумотларни реал вақт режимида жамлаш ва таҳлил қилиш жараёнларини автоматлаштириш мақсадида 2014 йилдан ‘Кинология хизмати’ ахборот тизими жорий этилди».
Тадбир давомида кинологларнинг хизмат итлари билан кўргазмали чиқишлари намойиш этилди. Журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Изоҳ (0)