Германиянинг Bild нашри Россия олимпия терма жамоасининг Рио–2016 Олимпиада ўйинларидаги медаллар ҳисобини юритмайди ва натижалари ҳақида маълумот бермайди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах Россия олимпия термасининг Рио–2016 Олимпиада ўйинларида иштироки борасида аниқ қарорни четлаб ўтган, деб ёзди нашр журналисти Вальтер Штратен. Унинг сўзларига кўра, Bild ўз қарорини қабул қилиб бўлди.
«Агар Россия олимпия терма жамоаси Олимпиада ўйинларида иштирок эта олса ҳам, Bild Россияни умумий медаллар рўйхатига қўшмайди. Россиялик спортчиларнинг натижалари шу тариқа эълон қилинмайди», – деб маълум қилди нашр.
Изоҳ (0)