Эрон шарқида йирик диверсия ташкиллаштиришни режалаштириб келган террорчилар гуруҳи зарарсизлантирилди. Бу ҳақда, мамлакат ички ишлар вазири Абдулризо Раҳмоний Фазлийнинг баёнотига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Икки кун муқаддам 40 метр узунликдаги, 20 метр чуқурликдаги ер ости туннели аниқланди. Уни қазиб очган террорчилар кучли портлаш уюштиришни режалаштирган экан. 40 киши қўлга олинди», — деди у Теҳронда ўтказилган матбуот анжуманида.
Туннель Сеистон ва Билужистон вилоятининг Хаш шаҳрида аниқлангани маълум. У хусусий уй ертўласидан бошланиб, икки тармоққа бўлинган — битта тармоқ ҳарбийларга, иккинчиси эса хавфсизлик хизматларига тегишли объектларнинг остига борган. Террорчилар ушбу объектларни портлатиб юборишни режалаштиргани айтилмоқда.
Изоҳ (0)