Туркия олий таълим кенгаши илмий ходимларга мамлакат ҳудудини тарк этишни тақиқлади. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Тақиқ қачонгача амал қилиши маълум эмас.
Бундан бир муддат илгари университетларда 1577 декан истеъфога чиқарилган, хусусий таълим муассасаларида дарс берувчи 21 минг ўқитувчи лицензиядан маҳрум қилинган эди.
Мазкур чора-тадбирлар муваффақиятсиз якунланган ҳарбий тўнтариш иштирокчиларини фош этиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)