Руминияда Зика вирусига чалинишнинг иккинчи ҳолати аниқланди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Зика безгаги қарийб икки йил давомида Франция Гвианасида оиласи билан яшаган ва Руминияга қариндошлари олдига келган 10 ёшли болакайда аниқланган.
Мамлакатда Зика безгагига чалинишнинг биринчи ҳолати 12 июль куни, июнь ойи охири ва июль ойи бошларида Мартиникада бўлиб қайтган 27 ёшли аёлда аниқланган.
Зика безгаги илк маротаба 1947 йилда Угандада аниқланган. Касалликнинг клиник белгилари бу ҳароратнинг кўтарилиши, шамоллаш, бош оғриқлари, бўғимлар ва белдаги оғриқлар, бадандаги тошмалар, тез чарчаб қолиш. Яқин вақтгача Зика вируси инсон саломатлиги учун хавфсиз саналган эди.
Изоҳ (0)