Италия пойтахти Римдаги Фьюмичино аэропорти ходимлари 36 тоннали самолётни қўлда итаришга мажбур бўлди. Бу воқеа тасвирга туширилди ва бир қатор нашрлар, жумладан, The Daily Mail тарафидан чоп этилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Iberian Airlines авиакомпаниясига қарашли самолёт учиш-қўниш тасмасига шатакда етказилиши лозим эди. Унинг бортида 90 йўловчи бор эди. Аммо шатак бузилгани боис бу ишни аэропортнинг 11 ходими ўз қўллари билан бажарди.
Натижада самолёт бир ярим соатлик кечикиш билан Испанияга учиб кетди.
Изоҳ (0)