Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг учрашуви августнинг биринчи декадасида Россияда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Кремль расмий вакили Дмитрий Песков баёнот берди, деб хабар қилади «Ведомости».
Учрашувнинг аниқ санаси хабар қилинмаяпти.
Путин ва Эрдўғоннинг икки томонлама учрашуви Бокуда бўлиб ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарларни Песков рад этди.
«Бокуда Россия, Озарбайжон ва Эрон президентлари ўртасида уч томонлама учрашуви бўлиб ўтади», — деди у.
Изоҳ (0)