Россия терма жамоаси мураббийи Сергей Семак ва унинг рафиқаси Анна болалар уйидан имконияти чекланган қизалоқ асраб олган.
«Зенит» футбол клубининг Facebook’даги саҳифасига таяниб хабар берган «Чемпионат»га кўра, қизчанинг исми Таня. Уни олдинда қиммат операция кутиб турибди. Семаклар оиласи эса ўз уйида бир неча кундан бери истиқомат қилаётган Танянинг даволаниш харажатларини тўлиқ қоплашни ният қилган.
2013 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган Сергей Семак ва унинг оиласи боқувчисини йўқотган болаларнинг спорт билан шуғулланиши учун спорт анжомлари ва оёқ кийимларини ҳам етказиб берган.
«Championat.asia» хабарига кўра, Сергей ва Аннанинг олти нафар фарзанди бор. Таня эса еттинчи фарзанд сифатида қабул қилиб олинган.
Изоҳ (0)