Россия президенти Владимир Путин ўзининг ташаббуси билан Сочида ташкил этилган «Сириус» маориф марказига биринчи ўқув йили якунланиши арафасида ташриф буюрди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
«Комсомолская правда» газетаси мухбири ўз микроблогида «Siriус» лойиҳалари тақдимоти чоғида Путинга фазодагига яқин шароитда ўсимликлар ўстириладиган лаборатория кўрсатилгани, унга шу ерда тайёрланган «космик салат»дан тотиб кўриш таклиф қилингани ҳақида ҳикоя қилди.
Путин в Сириусе заинтересовался гидропоникой: ему показали последние достижения в выращивании растений без грунта pic.twitter.com/PwCs7w8afv
— Дмитрий Смирнов (@dimsmirnov175) July 19, 2016
Бундан ташқари, давлат раҳбарига Қора денгизнинг тубида экологик аҳволни тадқиқ этиш аппаратлари, орбитага олиб чиқиладиган сунъий йўлдошлар учун янада мустаҳкамроқ материаллар чоп этишга мўлжалланган 3D-принтер ва сунъий йўлдошлардан дронларни кузатиш тизими намойиш этилди. Айтилишича, бу тизим реал вақт режимида самолётларнинг ҳаводаги ҳаракатини кузатиш имконини берадиган FlightRadar сервисини эслатиб юборади. «Сириус» ўқувчилари бу мақсадда янги харитали дастур яратмоқчи.
Изоҳ (0)