Шу йилнинг 15–16 июль кунлари Тошкент шаҳридаги халқаро бизнес марказида Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси (AIBA) Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
AIBA ташкилотининг Ўзбекистонда биринчи маротаба ўтказилган йиғилишида минтақаларда боксни ривожлантириш ва мамлакатлар бокс федерацияларини қўллаб-қувватлаш каби масалалар муҳокама қилинди.
Йиғилиш давомида Ўзбекистон бокс федерацияси вице-президенти Шерзод Тошматов бир овоздан AIBA Ижроия қўмитасининг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, AIBA президенти Чинг-Куо Ву Ўзбекистонга ташрифи чоғида Президент Ислом Каримов қабулида бўлиб, Ўзбекистон Президентига «Хизматлари учун» орденини топширди.
Изоҳ (0)