Москва шаҳридаги аэропортларда 19 июль, сешанба куни 15 та рейс бекор қилинди, 30 га яқини кечиктирилган ҳолда амалга оширилади, дея хабар қилмоқда «ТАСС».
Аввалроқ Россия ФВВнинг Москвадаги бош бошқармаси кучли шамол билан момақалдироқ келиши хавфини маҳаллий вақт бўйича 15:00 (Тошкент вақти билан 17:00)гача узайтирди.
Москва вақти билан 19 июль куни соат 10:00 ҳолатига кўра «Домодедово» аэропортида 22 та рейс кечиктирилди, 11 таси бекор қилинди. «Шереметьево»да 4 та рейс бекор қилиниб, 5 таси кечиктирилди. «Внуково» аэропортида барча рейслар режага кўра амалга оширилади.
Россиялик синоптиклар 19 июль, сешанба куни Москва ҳудудида кучли ёмғир ва момақалдироқ бўлишини тахмин қилмоқда. Момақалдироқ вақтида жануби-шарқий шамол 5–10 м/с гача кучаяди. Баъзи жойларда шамол кучи 12–17 м/с га етади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)