ИШИД террорчилик гуруҳи Германияда йўловчи поездига болта билан ҳужум қилган 17 ёшли афғонистонлик қочоқ ИШИДга аъзо бўлганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Шу тариқа ташкилот ҳужумни ташкил этиш учун жавобгарликни зиммасига олди.
Аввалроқ қочоқнинг уйи тинтув қилинганда ИШИДнинг байроғи топилган эди.
17 ёшли афғонистонлик Германия жанубидаги Вюрцбург шаҳрида йўловчи поездига болта билан ҳужум қилиши оқибатида 14 киши жабрланди. Унинг ўзи полиция томонидан отиб ташланди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)