Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракеткаси Нигина Абдураимова Хитойдаги «Quijing—2016» теннис халқаро турнирини 1-ўринда якунлади.
Мукофот жамғармаси 25 минг АҚШ долларини ташкил қилган мусобақада Нигина финалга қадар таиландлик, хитойлик ва жанубий кореялик спортчиларни мағлуб этди. Ҳал қилувчи ўйинда эса мезбонлар вакиласи Фангзоу Луини 7:5, 6:3 ҳисобларида таслим қилди.
«Sports.uz» маълумотига кўра, бу ғалаба Нигина Абдураимова учун 2016 йил ҳисобидан иккинчиси. Ўзбекистонлик теннисчи бунга қадар Япониядаги халқаро турнирда ҳам бош совринга эга чиққан.
Изоҳ (0)