Эрон матбуотида Сурияда уч нафар америкалик аскар ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда «Интерфакс» маълум қилмоқда.
Айтилишича, аскарлар Сурия демократик армиясига ИШИДга қарши курашда ёрдам бераётган пайтда Алеппо вилоятининг шимоли-шарқидаги Манбиж шаҳрида ўққа тутилган ва ўша ерда ҳалок бўлган.
Яна бир америкалик ҳарбий яраланган.
Ушбу ахборот ҳозирча бошқа манбалардан тасдиқлангани йўқ.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)