2017 йилда чиқарила бошланадиган MacBook Air ноутбуки Apple корпорацияси учун охиргиси бўлади. Компания ундан воз кечиб, бутун эътиборини MacBook ва MacBook Pro ноутбуклари, шунингдек, iPad планшетларига қаратади, деб хабар беради «Hi-Tech.Mail.ru».
Компания 12 дюймли MacBook ноутбукларини 2015 йили чиқарган эди. Ускуна биринчи навбатда MacBook Air ва ундан кейин бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг ультрабукларига рақобатчи бўлди.
Экспертларнинг фикрича, MacBook’да Ultra қўшимчасининг йўқлиги Apple Air қаторидан воз кечишидан далолат беради — у шунчаки MacBook ҳамда самаралироқ MacBook Pro ишлаб чиқаради. Шу тариқа, компания ўзи билан ўзи рақобатлашишга чек қўяди.
Бундан ташқари, Apple iPad планшетларининг янги версиялари, биринчи галда iPad Pro қатори устида ишлашда давом этади.
Изоҳ (0)