Қуролли мухолиф гуруҳнинг Ереван четидаги полиция қисмига ҳужуми чоғида патруль-пост хизмати полки бошлиғи ўринбосари полковник Артур Ваноян ўлдирилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар қилмоқда.
Бундан ташқари, Арманистон полицияси бошлиғи ўринбосари Унан Погосяннинг сўзларига қараганда, полиция полковниги Арам Ованнисян, подполковник Грач Хостегян, прапоршчик Гагик Мкртчян ва яна бир қанча кишилар ўқотар қуролдан яраланган.
Изоҳ (0)