Арманистон пойтахти Ереван жанубидаги Эребуни туманида жойлашган полиция патруль-пост хизмати полкини қўлга олинган қуролли мухолифат гуруҳининг қўлида саккиз киши бор. Улар етти нафар полициячи ва бир генерални гаровда тутиб турибди, деб хабар беради «РБК».
Гаровдагилар орасида Арманистон полицияси бошлиғи ўринбосари генерал майор Вардан Егиазарян борлигини журналистларга парламент депутати Никол Пашинян маълум қилди.
Шунингдек, гаровдагилар орасида Ереван полицияси бошлиғи ўринбосари полковник Валерий Осипян бор. Ҳужум уюштирганлардан бири — Павел Манукяннинг айтишича, бир полициячи ўлдирилган. Мамлакат МХХ ҳам биринчи қурбон борлигини тасдиқлади. Яна икки киши ҳужум пайтида жароҳатлангани маълум. Шу билан бирга, махсус операция давомида икки полиция ходими озод қилинди.Никол Пашинян исёнчилар илгари сурган талабларни тасдиқлади — ўз сафдошлари Жирайр Сефиляннинг озод қилиниши ҳамда ҳукуматнинг истеъфога чиқиши.
Изоҳ (0)