Ўнта мамлакатнинг аксилдопинг бошқармаси ва спортчиларнинг 20 та гуруҳи вакиллари Россиянинг барча терма жамоалари Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинларидан четлатилишини талаб қилмоқда. Бу ҳақда 16 июль, шанба куни New York Times газетасининг электрон версияси маълум қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
«Камида ўнта мамлакатнинг аксилдопинг бошқармаси ва спортчиларнинг 20 та гуруҳи вакиллари давлат допинг дастури бўйича айблов муносабати билан Россиянинг бутун делегациясини ёзги Олимпиада ўйинларидан четлатишни талаб қилмоқда», — дейилади хабарда.
Мақолада таъкидланишича, гап АҚШ, Германия, Испания, Япония, Швейцария ва Канаданинг аксилдопинг бошқармалари ҳақида кетмоқда.
Россияни четлатиш тарафдорлари 2014 йилги Сочи Олимпиада ўйинларидаги давлат допинг дастури бўйича айблов юзасидан суриштирув ўтказилишини кутмоқда.
Изоҳ (0)