Ниццада Бастилия қулашининг 227 йиллиги нишонланаётган чоғда одамлар устига юк машинасини ҳайдаб, кўплаб инсонларнинг умрига зомин бўлган террорчи Муҳаммад Бухлел ҳужум арафасида оила аъзоларига ўз селфисини ҳамда 100 минг евро пул йўллагани аниқланди. Бу ҳақда, The Daily Mirror нашрига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Буни террорчининг 19 ёшли укаси Жобир маълум қилди.
Бошқа оила аъзолари ҳам ўша куни Бухлел дўстлари билан дам олаётган курортдан сурат юборганини тасдиқлади. Ниццадаги воқеалар ҳақида эшитгач, улар кечки соат 2:00 га қадар Бухлелга хабарлар йўллаб, унинг аҳволидан хабар олмоқчи бўлган.
Изоҳ (0)