Арманистонда «Таъсис парламенти» мухолиф ҳаракати тарафдорлари ёппасига ҳибсга олинмоқда. Бу ҳақда Photolure агентлиги маълум қилмоқда.
Бугун, 17 июль куни маҳаллий вақт билан соат 05:00 да мухолиф ҳаракатнинг бир гуруҳ қуролли тарафдорлари мамлакат пойтахти Ереван жанубидаги Эребуни туманида жойлашган полиция патруль-пост хизмати полкини қўлга олган, у ердаги саккиз кишини гаровга олган эди. Ҳужум чоғида олий мартабали зобит ҳалок бўлгани маълум қилинди.
Қуролли гуруҳ мухолиф сиёсатчи, «Янги Арманистон» жамоат қутқарув жабҳаси етакчиси Жирайр Сефилянни ҳибсдан озод этишни ҳамда ҳукумат истеъфосини талаб қилмоқда.
Шу воқеалар муносабати билан мухолифатчи фаоллар ёппасига қўлга олинмоқда.
Изоҳ (0)