Арманистон пойтахти Ереван жанубидаги Эребуни туманида жойлашган полиция патруль-пост хизмати полкини гаровга олган қуролли шахслар мамлакат миллий хавфсизлик кучлари томонидан террорчи деб аталди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Давлат органлари вакиллари ўтказилаётган музокаралар давомида террорчиларни кейинги ҳаракатлардан воз кечиб, тутқунларни озод этишга, қуролни топширишга ва расмийларга қаршиликсиз таслим бўлишга чақирмоқда», — дейилади МХХ матбуот маркази тарқатган баёнотда.
Таъкидланишича, воқеа жойига олиб келинган бўлинмалар жанговар шайлик ҳолатида турибди.
Изоҳ (0)