БМТ бош котиби Пан Ги Мун Туркияда қисқа муддатларда демократик принциплар асосида фуқаролик ҳокимиятининг ва конституцион тартибнинг қайта тикланишига умид билдирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Бош котиб ҳар қандай давлатнинг ишига ҳарбий аралашувга йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлаб ўтди», — дейилади халқаро ташкилот тарқатган баёнотда.
Бундан ташқари, Пан Ги Мун мавжуд вазиятда фуқароларнинг фундаментал ҳуқуқларига риоя этилиши, шу жумладан, сўз ва мажлислар эркинлиги таъминланиши ҳаётий зарурат эканлигини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)