Зика вирусини юқтириб олиш ҳолатлари 65 та мамлакат ва ҳудудда қайд этилди. Бу ҳақда Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
«48 та мамлакатда Зика вируси 2015 йилда биринчи марта тарқалган. Яна 13 та мамлакат ва ҳудудда вируснинг маҳаллий ташувчи орқали тарқалиши 2015 йил ва ундан аввал қайд этилган. Бундан ташқари, тўртта бошқа мамлакат ва ҳудудда 2016 йилда вирус ёки қайд этилган ёки юзага чиқиши мумкин», — дейилади хабарда.
13 та мамлакат Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотига Зика вируси билан касалланишдан сўнг дунёга келган чақалоқларда микроцефалия ва марказий асаб тизими ривожланишидаги бузилиш ҳолатлари аниқланганлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)