КХДР АҚШга тегишли «Огайо» атом сув ости кемасининг Жанубий Кореядаги Пусан шаҳри портига киришини кескин қоралади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Шимолий Корея ТИВ вакилининг 15 июль, жума куни тарқатилган баёнотида айтилишича, Вашингтон Корея ярим ороли жанубига «ҳужумкор ядровий қуролларни ташламоқда», бу эса АҚШ ва КХДР ўртасидаги муносабатларни ва умуман минтақадаги вазиятни янада кескинлаштириб юбормоқда.
Шунингдек, дипломат июнь ойида Жанубий Кореяга «Миссисипи» атом субмаринаси ҳамда B-52 стратегик бомбардимончилари ташланганини эслатиб ўтди.
У АҚШнинг «халқ республикаси олий раҳбарияти ор-номусига тегувчи» санкцияларини танқид остига олиб, бундай шароитда «КХДР ядровий салоҳиятини оширишда давом этиши»ни маълум қилди.
Изоҳ (0)